Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАЛАРИ ЎЗ МУДДАТИДА ИШГА ТУШИРИЛАДИ

ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАЛАРИ ЎЗ МУДДАТИДА ИШГА ТУШИРИЛАДИ

20 февраль 2021 йил
15
0

Фориш туман ҳокими Икром Матиев туманда инвестиция лойиҳаларини амалга оширилиши билан танишаркан Фориш туманидаги Эгизбулоқ маҳалласига ташриф буюрди.

Бугун Эгизбулоқ маҳалласи саноат зонасига айланиб бормоқда. Бу ерда Буюк Британия – Ўзбекистон қўшма корхонаси бўлган базальт корхонаси самарали фаолият юритияпти. Корхонада туман ҳокими ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар билан танишиб, корхона ишчилари билан суҳбатлашди. Туманда 2021 йилда умумий қиймати 1 триллион 353 миллиард 821 миллион сўмни ташкил қилган 28 та лойиҳаларни амалга оширишимиз керак. Бунинг ҳисобига 886 та янги иш ўрни яратилади.

Шу билан бирга “Диабаз минерал вуул”, “Диабаз композит”, “Диабаз композит групп” масъулияти чекланган жамиятлари томонидан тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилган ҳолда “Эгизбулоқ” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида умумий қиймати 2 триллион 709 миллиард 660 миллион сўмни ташкил этган базальт толасидан қурилиш материаллари ишлаб чиқариш лойиҳалари ҳам амалга оширилмоқда.

Туманда ушбу инвестиция лойиҳаларини ўз муддатида ишга тушириш борасида барча чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар