Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » “ФОРИШ АГРО НУРАФШОН” ЮКСАЛИШ САРИ ҚАДАМ ҚЎЙМОҚДА

“ФОРИШ АГРО НУРАФШОН” ЮКСАЛИШ САРИ ҚАДАМ ҚЎЙМОҚДА

11 февраль 2021 йил
30
0

Чорвачилик, боғдорчилик, деҳқончилик ва узумчиликка ихтисослашган кўп тармоқли “Фориш агро Нурафшон” масъулияти чекланган жамиятида 2021 йилда 500 гектар ерда томчилатиб суғориш технологияси асосида узумзор яратиш белгиланган бўлиб, ҳозирги кунда 40 гектар ерга ҳосилдор ток кўчатлари экиб бўлинди.

Ток кўчатлари экиш ишларида 100 нафарга яқин ёшлар иштирок этяпти. Уларнинг ҳар бирига кунлик бажарган ишлар учун 70 минг сўмдан иш ҳақи тўлаб берилмоқда.
Бундан ташқари масъулияти чекланган жамияти жамоаси чорва моллари озуқа базасини мустаҳкамлаш учун 600 гектар ерда бошоқли дон экинлари ҳам етиштиради. Айни кунда бошоқли дон экинлари экиладиган майдонлар шудгорланиб, экишга тайёрлаш ишлари амалга оширилмоқда. Бошоқли дон экинлари ёмғирлатиб суғориш технологияси асосида суғорилади.

- Чорва моллари наслини яхшилаш, гўшт етиштиришни кўпайтириш мақсадида Испаниядан 300 бош зотдор “Астаф” номли қўйлар олиб келинди. Эчкичиликни йўлга қўйиш, шифобахш эчки сути етиштиришни йўлга қўйиш мақсадида Австриянинг “Баер” фирмаси билан 300 дона сут берадиган наслдор эчки харид қилиш мақсадида шартнома имзоладик. Яқин 1-2 йил ичида етиштирилган барча қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлашни ҳам йўлга қўямиз, – дейди масъулияти чекланган жамият раиси Хуршид Жўрақулов.
Туман ҳокими Икром Матиев “Фориш агро Нурафшон” МЧЖ фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида ташриф буюрар экан, бу ерда амалга оширилаётган ишлар билан танишиб, ток кўчатлари экаётган ёшлар билан суҳбатлшди. Уларга яратилган шарт-шароитлар ва МЧЖ фаолияти билан яқиндан танишди.

Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар