Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » Фориш туманида Наврўз байрами ўтказилди

Фориш туманида Наврўз байрами ўтказилди

20 март 2019 йил
247
0

Барчамиз Наврўзни соғинганмиз. Наврўзни соғиниш олам ўзгаришларини, мусаффоликни қўмсашдир.

У инсон руҳиятини беғубор этади. Шулар ҳақида ўйлаганда шоирнинг қуйидаги сатрлари хаёлдан ўтади:

 Тоғларнинг тўшида эриётир қор,

Қорларга термулиб эрийди кўзим.

Ҳоримай соғ-омон келдингми, баҳор,

Келдингми, қадами қутлуғ Наврўзим!

Туманидаги корхона, ташкилот, муассасалар, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактаблари, тиббиёт муассасалари, маҳаллалар, фермерлар ва тадбиркорлар томонидан тайёрланган махсус бўлимларда Наврўз таомлари кўргазмаси ташкил этилган.

Саноат маҳсулотлари, ёш рассомларнинг ижодий ишлари ва ҳунармандларнинг буюмлари сайил иштирокчилари эътиборини тортди. Туман ёш спортчиларининг вилоят, республика ва халқаро мусобақаларда қўлга киритган совринлари кўргазмаси, спортчиларнинг чиқишлари сайил иштирокчилари диққат эътиборини ўзига жалб қилади.

Қизилқир сайилгоҳига туман раҳбари Абдивали Мустанов ҳамда туман фаоллари кириб келдилар. Абдивали Мустанов дастлаб сайил иштирокчилари – меҳнат фахрийлари, ишлаб чиқариш илғорлари ва ёшлар билан учрашди. Уларни янгиланиш ва яшариш байрами Наврўз билан муборакбод этди.

– Наврўз ҳар бир тирик жоннинг вужудига, қалбига кириб келди, – дейди «Дўстлик» ордени соҳи, «Хонбанди» маҳалласида яшовчи меҳнат фахрийси  Сайфулла Ҳосилбеков. 

Наврўз нафақат ўзбек халқининг, балки шу заминда ҳамжиҳатликда истиқомат қилаётган барча миллат вакилларининг энг гўзал байрамларидан бирига айланган. Бугун туманда 11 миллат ва элат вакиллари бир ота-она фарзандларидек  аҳилиноқ яшамоқда. Улар умумий уйимиз – Ўзбекистонимиз равнақи йўлида барча соҳаларда фидокорона меҳнат қилмоқда.

Эрта тонгданоқ карнай-сурнай садолари остида бошланган халқ сайили кечгача давом этди. Дошқозонларда ош дамланиб, сайил иштирокчиларига тортиқ қилинди. «Наврўз» умумхалқ байрами муносабати билан туман маданият бўлимининг театрлаштирилган «Ассалом Наврўзи олам» номли катта байрам концерт дастури тайёрланиб, байрам иштирокчиларига намойиш этилди.

Томоша дастурида уйғониш фасли бўлмиш баҳор фаслининг келганини акс эттирувчи «Кўклам келди, Наврўз келди» компазицияси «Юртимда Наврўз сайли» театрлаштирилган мусиқали томоша дастури, «Кич-кинтой» халқ ҳаваскорлик қўғирчоқ театри ижросидаги қўғирчоқларнинг чиқишлари намойиш этилган бўлса, «Она Ватан дилбандлари» дастурида маданият марказларида ташкил этилган бадиий ҳаваскорлик тўгараклар иштирокчиларининг баҳор ва болаликни тараннум этувчи қўшиқлари ижро этилди.

Шунингдек, дастур давомида «Кўҳна замин оҳанглари» дастури орқали «Тоғ шалоласи» ва «Парвоз» ашула ва рақс халқ ансамбллари томонидан миллий қўшиқ ва рақслар ижро этилган бўлса, миллий ашулалардан тузилган «Тилларда достон Наврўзим» томоша дастурида туманда самарали ижод қилаётган «Боғдон гуллари» фольклор этнографик халқ ансамблининг ҳудудга хос қадимий маросимларидан «Дервишона» ва «Уруғ қадаш маросими» намойиш этилди.

Тумандаги ҳаваскор қўшиқчилар Суҳроб Ибрагимов, Анвар Келдиев, Юсуф Темиров, Баҳром Усмонов, Санжар Келдиев, Ж.Рустамов, Б.Исмоилов, М.Аҳмедов, А.Қозоқовлар томонидан севимли халқ қўшиқлари ижро этилди.

«Наврўз» сайли томоша-лари давомида Фарғона вилоятидан ташриф буюрган «Аҳрор дорбоз» гуруҳи дорбозчилари то-монидан намойиш этилган дорбозлик санъати томо-шалари ҳамда пойтахт Тошкентдан таклиф этилган эстрада хонандалари Фарҳод ва Ширин дуэти ва Хоразм вилоятидан ташриф буюрган халфачилик санъати вакиллари ижросидаги куй-қўшиқлар байрам иштирокчилари қалбига завқ шавқ бағишлади.

Наврўз сайиллари ту-манимизнинг барча ма-ҳалла ва қишлоқларида давом этмоқда.

Рашид КАРИМОВ

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар