Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » “МАҲАЛЛАБАЙ” ИШ ЮРИТИЛИБ, МУАММОЛАР УЙМА-УЙ ЮРИШ ОРҚАЛИ АНИҚЛАНМОҚДА

“МАҲАЛЛАБАЙ” ИШ ЮРИТИЛИБ, МУАММОЛАР УЙМА-УЙ ЮРИШ ОРҚАЛИ АНИҚЛАНМОҚДА

11 февраль 2021 йил
23
0

Муҳтарам Президентимиз бугун барча катта-кичик раҳбарлардан “маҳаллабай” иш юритиб, аҳоли муаммоларини уйма-уй юриш орқали аниқлаш, уларни бартараф этиш ва маҳаллаларни обод ва кўркам қилишни талаб этмоқда.
Фориш туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Икром Матиев тегишли ташкилот раҳбарлари билан “Боғдон” маҳалласида уйма-уй юриб, аҳоли муаммоларини ўрганишди. Бир нечта хонадонларда бўлиб, хонадон эгалари билан батафсил суҳбатлашди. Ҳар бир хонадон эгаси ўз уйини, ҳовлисини кўркам, озода ва чиройли сақлаши лозимлиги, кўчаларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш юзасидан зарур тавсиялар берди.

Шунингдек, учрашувларда ёшлар бандлигини таъминлаш, уларга боғдорчилик, узумчилик ва деҳқончилик билан шуғулланишлари учун ер ва кредит маблағлари ажратиб берилаётгани, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш борасида амалга оширилаётган ишларга ҳам тўхталиб ўтди.

Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар