Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » КИЧИК САНОАТ ЗОНАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛМОҚДА

КИЧИК САНОАТ ЗОНАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛМОҚДА

05 февраль 2021 йил
27
0

Фориш тумани “Ўзбекистон” маҳалласи ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 июндаги “Кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқарувни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида кичик саноат зонаси ташкил этилмоқда.

Шу мақсадда 15 гектар ер ажратилди. Йўллар асфальт қилинди, табиий газ, электр тармоқлари, ичимлик сув тармоқлари тортиб келинди. Ер участкалари 10 йил муддатгача ижарага берилмоқда. Кичик саноат зонасида ернинг 5 гектари ёшларга берилади. Бу ерда кичик саноат корхоналари ташкил этилиб, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.

Кичик саноат зонасида тадбиркорлар билан туман ҳокимлиги мутасаддилари суҳбат ўтказишди. Туман ҳокимининг ўринбосарлари Темур Саъдуллаев ва Фаррух Амировлар тадбиркорларга тўлиқ тушунчалар беришди.

Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар