ЁШЛАР БЕЛЛАШГАНДА
1-сектор ҳудудидаги Амир Темур номли маҳаллада жойлашган 55-умумтаълим мактабида ёшларни спортга кенг жалб қилиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида мактабнинг 8-9-10-11-синф ўқувчилари ўртасида спортнинг футбол тури бўйича мусобақалар ташкил этилди.
Муросасиз курашлар остида ўтган ушбу мусобақада мактабнинг 11-синф ўқувчилари 1 ва 2-ўринларни эгаллашди. Мусобақа ғолибларига эсдалик совғалари топширилди.
Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
Изоҳлар (0)