Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » ТУМАН ПРОКУРОРИ ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

ТУМАН ПРОКУРОРИ ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

04 февраль 2021 йил
25
0

Фориш туман прокурори 2-сектор раҳбари Мирзараҳим Отақулов 2-сектор ҳудудидаги “Яссикечув” маҳалласида маҳалла ёшлари билан мулоқот ўтказиб, уларнинг муаммоларини ўрганди. Мулоқот жараёнида ёшлар касб-ҳунарга ўқитиш, ер ва банкдан кредит ажратиш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, ёшлар ўртасида спортни оммалаштириш ҳамда маҳалла ҳудудидаги умумтаълим мактабларида турли спорт тўгаракларини ташкил этиш юзасидан мурожаат қилдилар.
Учрашув давомида маҳалла фаоллари, бир қатор корхона, ташкилот, муассасалар раҳбарлари ҳам иштирок этди. Мулоқотда жами 35 нафар ёшлар иштирок этиб, 10 та муаммоли масалалар юзасидан мурожаат қилишди.
Ёшларнинг барча мурожаатлари ҳал этилиши юзасидан тегишли ташкилотларга топшириқлар берилди, чора-тадбирлар белгиланди ҳамда 2-сектор раҳбари туман прокурори томонидан ижроси назоратга олинди.

Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар