Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » МУАММОЛАРГА ЖОЙИДА ЕЧИМ ТОПИЛМОҚДА

МУАММОЛАРГА ЖОЙИДА ЕЧИМ ТОПИЛМОҚДА

15 январь 2021 йил
32
0

1-сектор ҳудудидаги Амир Темур номли маҳаллада аҳоли ўртасидаги муаммоларни ўрганиш ва жойида ҳал этишга бағишланган сайёр қабул ташкил этилди.

Сайёр қабул маҳалла ҳудудидаги 55-умумтаълим мактабида ташкил этилиб, унда элликдан зиёд фуқаролар иштирок этди. Халқ билан бўлиб ўтган очиқ мулоқотда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатлари билан ишлаш қабулхонаси мудири Аброр Сорабеков, халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти мудири Аҳмад Сояқулов, тумандаги аҳолига хизмат кўрсатувчи бир қатор корхона, ташкилот раҳбарлари иштирок этди. 

Сайёр қабул аввалида туман ҳокимининг ижтимоий ривожланиши, ёшлар сиёсати ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Жаҳонгир Жиянов сўз олиб, йиғилганларга Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси ва унда илгари сурилган масалаларга атрофлича тўхталиб ўтди.
Шундан сўнг сайёр қабул иштирокчиларидан Рустам Мерганов, Ноила Ихлосова, Дилноз Жумабекова, Аврал Турғунов, Элбек Келдиев, Зарина Эрхоновалар иш билан таъминлаш, банкдан кредит ажратиш, ичимлик сув таъминоти, электр энергияси таъминотидаги узилишлар юзасидан мурожаат қилдилар. Сайёр қабулда жами 8 та муаммолар ўртага ташланди. Аҳоли томонидан билдирилган муаммоларнинг бир қисми жойида ҳал этилган бўлса, қолганлари ижро этиш учун тегишли ташкилотларга топшириқ берилиб, ижроси назоратга олинди.

Фориш туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар