Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » ЙИЛ САРҲИСОБИ: ВАЗИФАЛАР КЎЛАМИ КЕНГ

ЙИЛ САРҲИСОБИ: ВАЗИФАЛАР КЎЛАМИ КЕНГ

15 январь 2021 йил
27
0

“Камбағалликни қисқартириш ва қишлоқ аҳолиси даромадларини кўпайтиришда энг тез натижа берадиган омил бу - қишлоқ хўжалигида ҳосилдорлик ва самарадорликни кескин оширишдир.
Бунда ҳар гектар ердан олинадиган даромадни ҳозирги ўртача 2 минг доллардан камида 5 минг долларгача етказиш устувор вазифа қилиб қўйилади. Бунинг учун қишлоқ хўжалигига энг илғор технологиялар, сувни тежайдиган ва биотехнологияларни, уруғчилик, илм-фан ва инновациялар соҳасидаги ютуқларни кенг жорий этишимиз лозим”.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан.
Туманимиз қишлоқ хўжалиги алоҳида мавқега эга. Бугунги кунда барча йўналишларда фаолият юритаётган 435 та фермер хўжаликларида деҳқончилик ва чорвачиликни ўз ҳаётининг ажралмас қисми деб билган 1320 мингдан ортиқ ишчи-хизматчи меҳнат қилмоқда.
Шуни алоҳида таъкидлашим лозимки, Давлатимиз раҳбари томонидан «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони аграр тармоқни янада ривожлантириш, унда меҳнат қилаётган юртдошларимизга кенг кўламли имконият ва имтиёзлар бериш йўлида яна бир ишончли ҳуқуқий қадам бўлди.
2020 йил мобайнида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича ўсишга эришилди. Жумладан 1351 гўшт тонна етиштирилиб 101 фоизга, 2916,3 тонна балиқ етиштирилиб 102,4 фоизга, 2536 тонна сут етиштирилиб режа 100,4 фоизга, 8476 тухум дона етиштирилиб 100,4 фоизга, 722,5 тонна жун етиштирилиб 101,2 фоизга, 3665 дона қоракўл тери етиштирилиб 123,5 фоизга, 83,8 тонна асал 100,7 фоизга бажарилди.
Ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг умумий ҳажмида деҳқончилик маҳсулотларининг улуши ҳам юқори бўлди. Бошқача айтганда, далаларимиздан 310 тонна картошка, 5087 тонна сабзавот, 3236 тонна полиз, 5263 тонна мева, 5027 тонна узум йиғиштириб олинди.
2020 йилда тумандаги ғалла етиштирувчи фермер хўжаликлари меҳнати ҳар қачонгидан ҳам баракали бўлди. 7000 гектар ерга экилган ғалла майдонларидан 6350 тонна ҳосил етиштирилиб, давлат хирмонига 4177 тонна дон топширилди. Давлатга дон топшириш шартнома режаси 149 фоизга бажарилди.
2020 йил давомида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлашга ихтисослашган умумий қиймати қарийиб 53,6 миллиард сўмлик 34 та лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилди. Бугунги кунда туманда қишлоқ хўжалик корхоналари сони жами 1031 тани ташкил этмоқда. Шундан 435 таси фермер хўжаликлари, 596 таси хусусий корхона ҳамда масъулияти чекланган жамиятларидир.
Халқимизининг турмуш эҳтиёжини қондириш мақсадидаги ташаббусларга кўра, шахсий ёрдамчи хўжаликларида қорамол, қўй, қуён боқиш, гўшт етиштириш, паррандачилик ва асаларичиликни ривожлантириш, ихчам иссиқхоналар ташкил этиш лойиҳалари учун тижорат банкларининг имтиёзли кредит маблағлари йўналтирилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 майдаги «Республика ҳудудларини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга ихтисослаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4709-сонли қарорига асосан туманда лалми ва яйлов ер майдонларида 10377 гектар токзор, 435 гектар боғзор, 2500 гектар доривор ўсимликлар, 100 гектар иссиқхона ташкил қилиниши белгиланган.
Туманнинг экспорт салоҳиятини юксалтириш ҳам асосий диққат-эътиборимизда. Ушбу мақсадларни амалга ошириш учун коврак ўсимлиги етиштиришга ихтисослашган “Форишковракмедикал” МЧЖ ташкил этилди ҳамда 100 гектар лалми ер майдонида коврак уруғи экилиб, коврак плантацияси яратилди. Ковул ўсимлиги тугунчаларини териб олиш ва қадоқлашга ихтисос-лашган “O`rmoncha capers” МЧЖ 100 тонна ковул тугунчалари қадоқланиб, Туркия, Испания, Италия давлатларига маҳсулот экспорт қилди.
Халқимизининг турмуш эҳтиёжини қондириш мақсадидаги ташаббусларга кўра, шахсий ёрдамчи хўжаликларида қорамол, қўй, қуён боқиш, гўшт етиштириш, паррандачилик ва асаларичиликни ривожлантириш, ихчам иссиқхоналар ташкил этиш лойиҳалари учун тижорат банкларининг имтиёзли кредит маблағлари йўналтирилди. 2020 йилда 150 гектар маҳаллий боғ, 2667 гектар токзор барпо этилиб, янги ниҳоллар экилди. Бунга 51 минг туп кўчат, 3 млн. 551 минг туп ток кўчатлари экилди. Бундай тадбирлар, албатта юртдошларимизнинг қишда ҳам, ёзда ҳам дастурхонлари тўкин бўлишига замин яратади.
Туманда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида эҳтиёж юқори бўлган сабзавот, полиз ва дуккакли экинлар етиштиришни кўпайтиришни олдимизга асосий мақсад қилиб қўйганмиз. 2021 йилда ҳам бу борадаги тизимли ишларни давом эттирамиз. Энг муҳими, туманни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари доирасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, қуритиш, қадоқлаш, сақлаш ҳамда экспортга йўналтириш билан шуғулланувчи тармоқлар барпо этиш олдимизда турган энг муҳим вазифаларимиздан.
Туманда мавжуд имкониятлар ва табиий иқлим шароитлардан келиб чиқиб, мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқаришни 2 бароварга ошириш бўйича уч йиллик дастур ишлаб чиқилди.
Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасида туман худудини 4 та йўналишга ихтисослаштирдик.
Биринчидан, йўналиш сабзавотчилик бўлиб, жорий йил ва келгусида экин майдонларини кўпайтириб, ишлаб чиқаришни 2 баробарга оширишга ҳаракат қиламиз.
Иккинчидан, йўналиш узумчилик бўлиб, туман бўйича ҳозирги кунда 2667 гектар токзорлар мавжуд. Жорий йилда туман бўйича 3850 гектар ер майдонига ток кўчатлари экиш режалаштирилган бўлиб, 20 декабрга қадар 2746 гектар токзор тўлиқ экилиб якунланади.
Шунингдек, 2021-2022 йиллар мобайнида яна 3225 гектар лалми ер майдонларида томчилатиб суғориш орқали токзорлар барпо этилади.
Учинчидан, йўналиш чорвачилик бўлиб, туманда чорвачилик соҳасида ҳозирги пайтда 2 та чорвачилик кластери «Орион капитал» МЧЖ ҳамда «Агро энд мит сервис» МЧЖ кластерлари ташкил этилди. Ушбу кластерлар ҳудудлардаги чорвачилик субъектлари билан ўзаро шартнома тузиш ишларини олиб боришмоқда ва уларга 341 минг гектар яйлов ажратиб берилди.
Келгусида чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш, уларни қайта ишлаш, яайловлардан самарали фойдаланиш, маҳсулотларни сифатли сақлаш қувватларини ташкил этиш, замонавий инновацион технологияларни жорий этиш ишлари олиб боришга тайёргарлик кўрилмоқда.
Бугунги кунда иккала кластер таркибига 200 дан зиёд фермер ва 400 дан зиёд қишлоқ хўжалик корҳоналари бириктирилган.
Тўртинчидан, йўналиш боғдорчилик йўналиши бўлиб, тумандаги мавжуд мевали боғлар жами 300 гектарни ташкил этади.
2020 йилда режадаги 150 гектар ер майдонида боғ барпо этилди. Йил охиригача яна 135 гектар ер майдонида боғзор ташкил этилади.
Ҳозирги кунгача субсидия тариқасида ажратилган 12 млрд 835 млн сўм маблағ ҳисобига 43 та тик артезиан қудуқлари қазилиб, 1077 гектар токзорларга томчилатиб суғориш технологияси ўрнатилди.
Бундан ташқари, туманда 2021-2022 йиллар мобайнида яна 335 гектар лалми майдонларда боғзорлар барпо этилади.
Айни пайтда 2021 йилга мустаҳкам амалий қадамлар қўйилди. Юртимизда доимо тўкинлик, элимизнинг ризқи бутун бўлишида бободеҳқонларимизнинг хизмати катта. Зотан, муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида амалга оширилаётган барча ислоҳотлар замирида юртимизда инсон манфаатлари устуворлиги ўз ифодасини топиши билан боғлиқ эзгу амалий ишлар мужассам бўлаётир.

Комилжон КАРИМОВ,
туман ҳокимининг қишлоқ ва сув

хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар