Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ СОҲАСИГА ЭЪТИБОР КУЧАЙТИРИЛМОҚДА

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ СОҲАСИГА ЭЪТИБОР КУЧАЙТИРИЛМОҚДА

15 январь 2021 йил
22
0

Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатномасини ўқирканман, барча соҳалар тўлиқ қамраб олингани мени мамнун этди. Ўз навбатида аҳоли саломатлиги йўлида олиб борилган улкан ишлар, 2021 йилда ҳам давом эттирилиши йил номида ҳам ўз аксини топди.

Бу айниқса, жойлардаги ўрта бўғин раҳбарлари зиммасига жуда катта масъулият юклашни давлатимиз раҳбари яна бир бор эслатиб ўтди.
Мурожаатномада таъкидландики, келгусида бошқарув идораларининг ҳудудий масалаларни ҳал қилишдаги масъулият ва жавобгарлиги кучайтирилди. 2021 йил бошидаёқ ҳар бир вазирлик ўз ишини туман, шаҳар, қишлоқ ва маҳалла кесимида режалаштиради ва ташкил этади. Вазирлар ва уларнинг ўринбосарлари фаолиятига туман, шаҳар, қишлоқ ва маҳаллада амалда қандай ўзгариш бўлганига қараб баҳо берилади.
Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган вазифаларни ҳаётга кенг жорий этишда биз, депутатлар ҳам астойдил иш олиб борамиз.

Гулноз ИКРОМОВА,
“Меҳнатобод” қишлоқ врачлик пункти мудираси,

халқ депутатлари туман Кенгаши депутати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар