Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » “ФОРИШ ТОҒ” ЎҚУВ ПОЛИГОНИДА БАЙРАМ ТАДБИРИ

“ФОРИШ ТОҒ” ЎҚУВ ПОЛИГОНИДА БАЙРАМ ТАДБИРИ

14 январь 2021 йил
25
0

14 январь – мамлакатимизда Ватан ҳимоячилари куни байрами. Ушбу айём энг улуғ ва муқаддас байрамлардан бири сифатида халқимиз қалбидан чуқур жой олди ва ҳар йили мамлакатимиз бўйлаб умумхалқ шодиёнаси сифатида кенг нишонланмоқда.

Фориш тоғ ўқув полигонида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 29 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.
Тантанали тадбирда туман фаоллари, аскар ва сержантлар, Қуролли Кучларимиз фахрийлари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Тантана аввалида Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси янгради.
Тадбирда подполковник Жўрабек Бозоров, майор Расулбек Ишчановлар сўзга чиқиб, барчани Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганининг 29 йиллиги ва 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан самимий табриклади.
Тантанали тадбир туман маданият ва аҳоли дам олиш маркази санъаткорлари томонидан тайёрланган катта байрам концерт дастури билан ниҳоясига етди.

Фориш туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар