Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » Халқ депутатлари Фориш туман Кенгашининг навбатдаги сессияси ўтказилди

Халқ депутатлари Фориш туман Кенгашининг навбатдаги сессияси ўтказилди

13 январь 2021 йил
7
0

Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Сессияда туманимиздан сайланган халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, оммавий ахборот вакиллари иштирок этди.

Сессияни халқ депутатлари туман Кенгаши раиси, туман ҳокими Абдивали Мустанов бошқариб борди. Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга ва халққа Мурожаатномасини аҳоли ўртасида кенг муҳокама қилиш ва бу борада халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари олдида турган муҳим вазифалар муҳокама этилди.

Кун тартиби юзасидан сессияда туман ҳокими, халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Абдивали Мустанов маъруза қилди. Туманимиз ҳокими ўз маърузасида Президентимизнинг Мурожаатномасидан келиб чиқадиган вазифаларни барча соҳаларда тумандаги ижросини таъминлаш, мурожаатномани кенг халқ оммаси ўртасида тарғиб қилиш борасида депутатлар олдида турган муҳим вазифаларга тўхталиб ўтди.

Сессияда кун тартибидаги масала юзасидан депутатлардан туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Йўлдош Кенгашев, “Меҳнатобод” қишлоқ врачлик пункти мудираси Гулноз Икромова, Авазхон Бегиев, ЎзХДП туман Кенгаши раиси Норинисо Ирисовалар сўзга чиқиб, ўз фикр-мулоҳазаларини баён этишди.
Сессияда халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибияти мудири Нодира Каримова иштирок этди ва сўзга чиқди.
Сессияда халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти мудири этиб, депутат Аҳмад Сояқулов тасдиқланди.
Сессия ишида халқ депутатлари вилоят Кенгашининг саноат, транспорт, қурилиш, алоқа, коммунал хўжалиги ҳамда аҳолига хизматлар кўрсатиш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Таълат Усмонов иштирок этди.
Сессияда муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Фориш туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар