Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » МУРОЖААТНОМА ХАЛҚИМИЗГА КЎТАРИНКИ РУҲ, ЮКСАК ИШОНЧ БАҒИШЛАДИ

МУРОЖААТНОМА ХАЛҚИМИЗГА КЎТАРИНКИ РУҲ, ЮКСАК ИШОНЧ БАҒИШЛАДИ

12 январь 2021 йил
5
0

Президентимизнинг парламентга ва шу орқали халқимизга йўллаган Мурожаатномаси кўлами ҳамда мазмун-моҳиятига кўра, мамлакатимизнинг ҳар бир соҳада янада ривожланиш стратегиясини белгилаб берадиган ҳужжат десак, тўғри бўлади.

Халқимиз Янги йил арафасида давлатимиз раҳбари томонидан тақдим этилган Мурожаатномани катта қизиқиш билан кутиб олди.
Қуйида юртдошларимизнинг давлатимиз раҳбари Олий Мажлисга тақдим этган навбатдаги Мурожаатнома ҳақидаги фикрлари билан танишасиз.

Асад Эргашев,
Туман деҳқон, фермер хўжаликлари ва томорқа ер эгалари туман кенгаши раиси, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати:

Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси ҳаётимизнинг барча жабҳасини қамраб олгани билан бизни хурсанд қилди. Улар воситасида мамлакатимиз тараққиётини таъминлайдиган ҳаётбахш ислоҳотлар изчил давом эттирилишини яна бир бор чуқур англадик, десак янглишмаймиз. Бу, ҳар биримизнинг эл-юрт тақдирига дахлдорлигимизни оширгани, олдимизга янги-янги мақсадлар қўйиб, уларнинг рўёби учун ҳаракат қилишга ундади.
Бугунги кунда туманда 11 миллат ва элат вакиллари бир ота-она фарзандларидек аҳил-иноқ ҳаёт кечириб, туман тараққиётига ўз ҳиссаларини қўшмоқда.
Мурожаатномада миллатлараро тотувлик ва бағрикенглик муҳитини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилиб, 30 июль санасини Ўзбекистонда “Халқлар дўстлиги куни” сифатида белгилаш таклиф этилди.
Шуни алоҳида қайд этиш керакки, бу таклиф юртимизда яшаётган кўп миллатли халқимизнинг тинчлиги ва тотувлигини таъминлашга қаратилган амалий ҳаракатларнинг рамзий ифодасидир.
Келгусида “Халқлар дўстлиги куни”ни ҳар йили кенг нишонланишининг йўлга қўйилиши Ўзбекистон заминида тинчлик, маданиятнинг янада чуқур илдиз отишига, халқлар ўртасидаги дўстликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Амир Нишонов,
Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати:

Президентимизнинг Олий Мажлисга ва халқимизга Мурожаатномаси 2020 йилда қўлга киритган жами ютуқларимизни ва 2021 йилда бажаришимиз зарур бўлган устувор вазифаларни қамраб олгани билан катта аҳамиятга эга бўлди.
Ҳақиқатдан ҳам коронавирус пандемияси, инсониятни жиддий синовдан ўтказаётганига қарамасдан, ўтган йили барча соҳаларда катта муваффақиятга эришдик. Булар олижаноб халқимизнинг матонати ва фидокорона меҳнати самараси эканлиги алоҳида таъкидланди. Ўтган йилда туманимизда ҳам тадбиркорликни ривожлантириш, аҳолини ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш, халқимиз турмуш фаровонлигини юксалтириш, аҳолининг иш билан банд бўлмаган қатламини иш билан таъминлаш борасида тилга олса арзигулик ишлар амалга оширилди. Биргина ўтган йилда тадбиркорлик субъектлари сони 285 тага кўпайиб, фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари сони 1504 тага етди.
Муҳтарам Президентимиз Мурожаатномасида 2021 йилдаги устувор вазифалар алоҳида ўрин олган. Айниқса, иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда бошланган кенг кўламли ислоҳотларни изчил давом эттириш, тинчлик ва барқарорлик, миллатлар ва элатлар ўртасидаги тотувлик, ўзаро ҳурмат ва меҳр-оқибатни мустаҳкамлаш, аҳоли фаровонлигини ошириш, уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, жамиятда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш ва бошқалар шулар жумласидандир.
Албатта, вазифалар кўлами кенг. Бу биз депутатлардан ҳам катта масъулият билан ишлашни ва ислоҳотларга камарбаста бўлишни талаб этади.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар