Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » ЁШЛАР ЎРТАСИДА СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИНИ ҚАРОР ТОПТИРИШ ВА ОММАВИЙ СПОРТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА СЕМИНАР

ЁШЛАР ЎРТАСИДА СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИНИ ҚАРОР ТОПТИРИШ ВА ОММАВИЙ СПОРТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА СЕМИНАР

12 январь 2021 йил
9
0

59-умумтаълим мактабида ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш ва оммавий спортни ривожлантириш бўйича амалий семинар бўлиб ўтди.
Семинарда туман ҳокими Абдивали Мустанов, туман халқ таълими бўлими мудири Собир Ваққосов, Жиззах вилоят миллий гвардияси масъул ходими, майор Умид Ўролов, 59-умумтаълим мактаби директори Гулчеҳра Каримовалар сўзга чиқиб, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг қарор топтириш, уларни оммавий спортга жалб этиш, шу орқали бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ҳақида батафсил сўз юритдилар.Семинар якуни қизғин спорт мусобақасига уланиб кетди. Ватанпарварлик ойлиги муносабати билан вилоят миллий гвардияси бошқармаси, қўриқлаш бўлимига қарашли тумандаги объектларни қўриқлаш бўйича 9-алоҳида отряди, халқ таълими бўлими ва туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамкорлигида “Хонбанди” маҳалласидаги 59-умумтаълим мактаби 9-10-11-синф ўқувчилари ҳамда маҳалладаги уюшмаган ёшлар ўртасида спортнинг волейбол, стол тенниси, шахмат-шашка, баскетбол турлари бўйича мусобақалар ўтказилди. Ундан ташқари миллий гвардия бошқармаси томонидан ҳарбий қурол-аслаҳалар кўргазмаси ҳам ташкил этилди.

Муҳиддин ЭШМУРАТОВ,
туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими бошлиғи.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар