Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » ТАДБИРКОРЛАРГА ЯРАТИЛАЁТГАН ИМКОНИЯТЛАР САМАРАСИ

ТАДБИРКОРЛАРГА ЯРАТИЛАЁТГАН ИМКОНИЯТЛАР САМАРАСИ

12 январь 2021 йил
16
0

Туманда тадбиркорларга яратиб берилаётган имконият ва қулайликлар самараси натижасида улар сони йилдан-йилга кўпайиб боряпти.
Туман марказидаги “Ўзбекистон” маҳалласи Амир Темур кўчаси ёқасида яна бир икки қаватли савдо ва маиший хизмат кўрсатиш биноси қуриб фойдаланишга топширилди. Ушбу замонавий икки қаватли мажмуада тадбиркор Дилшод Тоштемиров томонидан янги озиқ-овқат маҳсулотлари билан савдо қилувчи савдо дўкони ўз фаолиятини бошлади. Бу савдо дўконидан харидорлар ўзлари истаган кундалик озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилишмоқда.
Бундан ташқари ушбу савдо дўконига ёнма-ён равишда тадбиркор Баҳодир Нурбековга тегишли бўлган маиший техника воситалари билан савдо қилувчи савдо дўкони ҳам фаолият кўрсатяпти. Тадбиркорларнинг меҳнати ва саъй-ҳаракати билан юртдошларимизга қулайлик яратилиб, турли хил маиший техника воситалари харид қилиш учун бошқа шаҳарларга бормай шу ернинг ўзидан харид қилишяпти.
Бу савдо дўконидан корхона, ташкилот, муассасаларда ишловчи ходимлар ўз иш ҳақлари ҳисобидан банкдан истеъмол кредити олиб ҳам маиший техникаларни харид қилишлари мумкин.

Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар