Ўқувчиларнинг таътил кунларида
Туманда мактаб ўқувчи ёшларининг таътил кунларини мароқли ўтказишлари учун турли спорт мусобақалари хамда маданий-маърифий тадбирлар ўтказиб келинмоқда.
Жумладан, жорий йилнинг 9 январь куни туманда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5 та муҳим ташаббусининг, 2-ташаббуси бўлган ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларни спорт соҳасидаги қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шарт-шароитларни яратиш хамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30-октабрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПФ-6099-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Жиззах вилоя Қўриқлаш бошқармасига қарашли тумандаги обьектларни қўриқлаш бўйича 9-алохида отряди, Жисмоний тарбия ва спорт бўлими ва Халқ таълими бўлимлари хамкорликда, Халқ таълими бўлимига қарашли 5-сонли умумтаълим мактабида мактабларнинг 9-10-11-синф ўқувчилари хамда АмирТемур номли махалласи уюшмаган ёшлар ўртасида спортнинг волейбол, стол тенниси , шахмат-шашка, армрестлинг, мини футбол турларидан спорт мусобақалари ўтказилди. Ушбу беллашувларда 1,5,33,55 умумтаълим мактаблари хамда махалла уюшмаган ёшларидан жами 73 нафар ёшлар ўзаро беллашдилар.
Мухиддин Эшмуратов,
Туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими бошлиғи