Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » ЁШЛАР БЕЛЛАШГАНДА

ЁШЛАР БЕЛЛАШГАНДА

08 январь 2021 йил
24
0

Туманда ёшлар ўртасида оммавий спортни янада ривожлантириш борасида тизимли ишлар амалга ошириляпти.

Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида”ги фармони муҳим роль ўйнамоқда.
Э.Камолов номли маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 33-умумтаълим мактабида вилоят қўриқлаш бошқармаси тумандаги объектларни қўриқлаш бўйича 9-Алоҳида отряди ходимлари, ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамда туман халқ таълими бўлими ҳамкорлигида умумтаълим мактаби ўқувчиларининг таътил давридаги бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ҳамда маҳалла ҳудудида истиқомат қилаётган уюшмаган ёшларнинг бўш ватқларида спорт билан мунтазам шуғулланишларини ташкил этиш мақсадида ёшлар ва ўқувчилар ўртасида спортнинг баскетбол тури бўйича мусобақа ташкил этилди.

Қизғин беллашувлар остида ўтган ушбу мусобақада жами 167 нафар уюшмаган ёшлар ва ўқувчи-ёшлар иштирок этишиб, ўзаро беллашдилар.

Фориш туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар