Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » ЁШЛАР БИЛАН ИШЛАШ – УСТУВОР ЙЎНАЛИШ БЎЛИБ ҚОЛАВЕРАДИ

ЁШЛАР БИЛАН ИШЛАШ – УСТУВОР ЙЎНАЛИШ БЎЛИБ ҚОЛАВЕРАДИ

07 январь 2021 йил
27
0

«Ёшлар билан ишлаш Президентдан тортиб вазиргача, ҳокимдан тортиб маҳалла раисигача – ҳаммамизнинг энг асосий ишимизга айланиши зарур».
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон ёшлари форумида сўзлаган нутқидан.
Президентимиз Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасида «Энг катта бойлик – бу ақл-заковат ва илм, энг катта мерос – бу яхши тарбия, энг ката қашшоқлик – бу билимсизликдир! Шу сабабли ҳаммамиз учун замонавий билимларни ўзлаштириш, чинакам маърифат ва юксак маданият эгаси бўлиш узлуксиз ҳаётий эҳтиёжга айланиши керак», дея таъкилади.
Давлатимиз раҳбарининг ушбу сўзлари, тараққиётнинг янги чақириқларига муносиб жавоб бериб, дунёга юз тутаётган ёшларимиз учун катта далда ва мадад бўлди.

Туманимиз аҳолисининг эллик фоиздан зиёдини ташкил этувчи ёшлар учун ҳам катта марраларни эгаллашда муҳим аҳамият касб этиши шубҳасиз. Туманимиз ёшлари илм олиш, интеллектуал салоҳиятларини намоён этиш, тадбиркорлик ва бошқа соҳаларда ҳам ташаббускорликларини намоён этиб келишмоқда, десак янглишмаган бўламиз.

1-умумтаълим мактаби фаоллар залида 1-сектор ҳудудидаги «Боғдон» маҳалласи ёшлари билан туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Жаҳонгир Жиянов билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда Зарнигор Махмурова, Отабек Турғунов, Гўзал Нишонова, Нуриддин Эргашев, 1-умумтаълим мактаби директори Нодир Тангриев, «Боғдон» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Сафар Бердиевлар иш билан таъминлаш, тадбиркорликни йўлга қўйиш бўйича банкдан имтиёзли кредит маблағи ажратиш, олий таълим муассасасига таълим кредити ажратишда кўмаклашиш юзасидан мурожаат қилдилар.

– Туман марказининг «Боғдон» кўчасида ўрнатилган 2 та электр трансформаторлари катта йўл ёқасига яқин бўлиб, аҳоли ва транспорт қатновига халал беряпти. Шу 2 та электр трансформаторларини катта йўл ёқасидан четга кўчиришда ёрдам берсангиз. Шунингдек, маҳалланинг «Боғдон» ҳамда «Файзобод» кўчаларига тунги ёритгичлар ўрнатиш лозим, – дейди учрашувда сўз олган «Боғдон» МФЙ раиси Сафар Бердиев. Бу борадаги камчиликлар бартараф этилса айни муддао бўларди.
Учрашувда барча билдирилган мурожаатлар юзасидан тегишли корхона, ташкилот, муассасалар раҳбарларига топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар