ОИЛАМ БАХТИ ЎЗ ҚЎЛИМДА
Туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ташаббуси билан Э.Камолов номли маҳаллада “Оилам бахти ўз қўлимда” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Тадбирда фуқаролик ишлари бўйича туман суди судьяси Эркин Умурзоқов, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Гавҳар Беркинова, маҳалла раисининг ҳуқуқ-тартибот масалалари бўйича ўринбосари Ваҳоб Балхиев ва маҳалла раисининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари Норинсо Ирисовалар сўзга чиқиб, хотин-қизлар ўртасида жиноят содир этиш ҳолатлари, ажрим ёқасига келиб қолган оилалар, гендер тенглик масалаларига алоҳида тўхталиб ўтишди.
Тадбир сўнггида маҳаллада алоҳида ўрнак бўлаётган ибратли оилаларга эсдалик совғалари топширилди.
Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Тавсия этамиз:
