Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » СОҒЛОМ ЁШЛАР ЮРТ БАХТИ

СОҒЛОМ ЁШЛАР ЮРТ БАХТИ

06 январь 2021 йил
32
0

Соғлом турмуш тарзининг қарор топиши, жумладан, фаол жисмоний ҳаракатда бўлиш, зарарли одатлардан воз кечиш, инсон саломатлигини асрашда муҳим ўрин тутади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099 сонли Фармони мамлакатимизда соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этишда муҳим ўрин тутади.
Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, Халқ таълими, Жисмоний тарбия ва спорт бўлимлари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳамкорлигида ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида спортнинг турли йўналишлари бўйича мусобақалар бўлиб ўтди.
Жумладан, “Яссикечув” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 72-умумтаълим мактабида спортнинг баскетбол, “Хонбанди” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 59-умумтаълим мактабида спортнинг стол тенниси, шахмат-шашка турлари, Э.Камолов номли маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 33-умумтаълим мактабида спортнинг стол тенниси, шахмат-шашка, армрестлинг, баскетбол турлари бўйича ёшлар ўртасида қизғин беллашувлар бўлиб ўтди. Ушбу мусобақаларда жами 230 нафар ёшлар ўзаро беллашдилар.

Сардор Хўжаназаров,
Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими мутахассиси.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар