Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИ ЎТКАЗИЛДИ

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИ ЎТКАЗИЛДИ

30 декабрь 2020 йил
30
0

Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди.
Сессияни туман ҳокими, халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Абдивали Мустанов бошқариб борди.
Сессияда дастлаб депутатлар туман маҳаллий бюджетининг 2020 йилга кутилаётган ижроси ҳамда 2021 йилга маҳаллий бюджетнинг белгиланган асосий параметрлари ҳақидаги масалани қараб чиқдилар. Кун тартибидаги ушбу масала юзасидан туман молия бўлими мудири ўринбосари Бахтиёр Норбеков ахборот берди.
Шундан сўнг сессияда «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги «Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4102-сонли қарорининг тумандаги ижроси ҳақида»ги масала кўриб чиқилди.
Ушбу масала юзасидан туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Абдивали Мустанов, 2-сектор раҳбари, туман прокурори Мирзараҳим Отақулов, 3-сектор раҳбари, туман ички ишлар бўлими бошлиғи Илҳом Ходжамқулов, 4-сектор раҳбари, туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Ёрқин Жонадиловларнинг ахбороти эшитилди.
Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 майдаги «Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5718 сонли Фармони ижроси тўғрисида туман ҳокимининг молия, иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи Ҳаким Тўйчиев ахборот берди.
Шунингдек сессияда «Янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича 2021 йил туман дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги масала юзасидан туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази раҳбари Жаҳонгир Жиянов, «Аҳоли мурожаатлари ва муаммолари билан ишлаш аҳволи тўғрисида»ги масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги Халқ қабулхонаси мудири Достон Жонадиловлар ҳам ахборот беришди.
Депутатлар шунингдек, сессияда «Халқ депутатлари Фориш туман Кенгаши котибиятини ташкил этиш тўғрисида»ги масалани ҳам кўриб чиқдилар. Кун тартибидаги мазкур масала юзасидан туман ҳокими, халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Абдивали Мустанов ахборот берди.
Сессияда депутатлардан Аҳмад Сояқулов, Фаррух Шомуродов, Амир Нишонов, Бобомурод Гулмуродзодалар ҳам сўзга чиқиб, муҳокама этилган масалалар юзасидан ўз фикр-мулоҳазалари ҳамда таклифларини билдиришди.
Сессияда муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар