Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » ЁШЛАР СПОРТГА КЕНГ ЖАЛБ ЭТИЛМОҚДА

ЁШЛАР СПОРТГА КЕНГ ЖАЛБ ЭТИЛМОҚДА

25 декабрь 2020 йил
41
0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг бешта муҳим ташаббусларидан бири бу ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларни спорт соҳасидаги қобилиятларини намоён қилишлари учун зарур шарт-шароитларни яратишдан иборат.
Давлатимиз раҳбарининг бешта муҳим ташаббуси ҳамда 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш ҳамда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида 1-умумтаълим мактабида миллий гвардия, туман халқ таълими ва жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамкорлигида мактаблардаги жисмоний тарбия ўқитувчилари учун кўргазмали семинар ташкил этилди.
Тадбир давомида чемпионлар билан учрашув ва спортнинг волейбол тури бўйича мусобақалар ташкил этилди. Тадбирда иштирок этган, спортнинг қўл жанги бўйича бир неча бор Ўзбекистон, Осиё ва жаҳон чемпиони миллий гвардия ҳарбий хизматчиси Мафтуна Қувноқова, миллий гвардия ҳарбий хизматчиси Сатторов Ҳусниддин Ихтиёр ўғли иштирокчиларга жаҳон чемпионлигигача босиб ўтган йўли, спортнинг ёшлар ҳаётида тутган ўрни ҳақида батафсил сўзлаб бердилар.
Тадбир ниҳоясида миллий гвардия волейбол жамоаси ва 8-умумтаълим мактаби волейбол жамоалари ўртасида мусобақа ташкил этилди.

Муҳиддин ЭШМУРАДОВ,
туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими бошлиғи.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар