Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » САВДО ЯРМАРКАЛАРИ ЭЛ ХИЗМАТИДА

САВДО ЯРМАРКАЛАРИ ЭЛ ХИЗМАТИДА

21 декабрь 2020 йил
27
0

«Фориш деҳқон бозори»да Янги йил байрами муносабати билан арзонлаштирилган савдо ярмаркаси фаолияти йўлга қўйилди. Ярмаркада фермер хўжаликлари, қайта ишловчи корхоналар, агрофирмалар томонидан етиштирилган ва қайта ишланган турли озиқ-овқат маҳсулотлари арзон нархларда сотилмоқда.
Хусусан, расталардаги картошка, пиёз, сабзи, гуруч, кенг ассортиментдаги озиқ-овқатлар, қайта ишланган маҳсулотлар ўзининг сифати ва мақбул нархи билан харидорлар эътиборини тортмоқда. Савдо шохобчалари фаолияти узлуксизлигини таъминлаш мақсадида бозорларда зарур захира яратилган. Ҳар шанба куни фаолият юритаётган «Фарҳод деҳқон бозори»да ҳам савдо ярмаркалари фаолияти йўлга қўйилган.
Бозорлардаги нарх-навонинг сунъий равишда ошиб кетишининг олдини олиш мақсадида туман прокуратураси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг туман бўлими мунтазам равишда назорат олиб боряпти.Аҳолига қулайлик яратиш ва зарур маҳсулотларни арзон нархларда етказиб беришга мўлжалланган савдо ярмаркалари фаолияти 2021 йилнинг 5 январига қадар давом эттирилади.

Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар