Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ ТАРҒИБОТИГА БАҒИШЛАНГАН ЁШЛАР ФЕСТИВАЛИ

СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ ТАРҒИБОТИГА БАҒИШЛАНГАН ЁШЛАР ФЕСТИВАЛИ

18 декабрь 2020 йил
45
0

Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5 та муҳим ташаббусининг, 2-ташаббуси бўлган ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларни спорт соҳасидаги қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шарт-шароитларни яратишга йўналтирилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октабрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПФ-6099-сонли Фармони ижросини таъминлаш ҳамда ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида 18 декабрь куни “Қизилқум” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 9-сонли умумтаълим мактаби спорт залида спортнинг футбол, тaэквондонинг WTF йўналиши, эркин кураш турлари бўйича ёшлар фестивали ўтказилди.
Қизғин курашлар остида ўтган спорт мусобақаларида “Қизилқум” маҳалласида истиқомат қилаётган ёшлар ҳамда умумтаълим мактаби ўқувчилари беллашдилар. Фестивал якунида спорт турлари бўйича ғолиб бўлган ёшларга туман ҳокимлиги ҳамда ёшлар ишлари агентлиги туман бўлимининг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Сардор ХЎЖАНАЗАРОВ,
Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими мутахассиси.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар