Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » ЧЕГАРА ОЛДИ ҲУДУДИДА ЯШАШНИНГ ҲАМ ЎЗ МАСЪУЛИЯТИ БОР

ЧЕГАРА ОЛДИ ҲУДУДИДА ЯШАШНИНГ ҲАМ ЎЗ МАСЪУЛИЯТИ БОР

14 декабрь 2020 йил
44
0

Туманимиз қўшни Қозоғистон Республикаси билан чегарадош. Чегара олди ҳудудида яшашнинг ҳам ўзига яраша масъулияти бор.
Чегара олди ҳудудидаги «Дарвоза» ва «Истиқлол» маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларида чорвачилик фаолияти билан шуғулланувчи фермер хўжаликлари ишчилари ҳамда балиқчилик фаолияти билан шуғулланувчи фуқаролар томонидан «Чегара режими»га риоя қилинишини назорат қилиш мақсадида Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари, туман ИИБ профилактика инспекторлари ҳамда «Чегара посбонлари» кўмаклашувчи отряд аъзолари ва «Истиқлол», «Дарвоза» маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари иштирокида тадбирлар ташкил этилди.
Тадбир давомида чегара режимига риоя қилмаган шахсларга нисбатан тегишли чоралар кўрилиб, ҳужжатлар расмийлаштирилди.
Тадбир ниҳоясида маҳаллалар аҳолиси билан «Чегара режими»га риоя қилиш хусусида профилактик суҳбатлар олиб борилди.

Рашид КАРИМОВ

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар