Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » ЭЛЕКТРОН «ТИББИЙ ХАРИТА» ШАКЛЛАНТИРИЛАДИ

ЭЛЕКТРОН «ТИББИЙ ХАРИТА» ШАКЛЛАНТИРИЛАДИ

14 декабрь 2020 йил
37
0

Туман ҳокимлигида туман ҳокими Абдивали Мустанов раислигида ўтган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раислигида 2020 йил 6 ноябрда «Соғлиқни сақлаш бирламчи тизимини такомиллаштириш ҳамда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида» ўтказилган кенгайтирилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалар ижроси муҳокама этилди. Унда тегишли корхона, ташкилот, муассасалар раҳбарлари иштирок этди.
Туманда оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникалардаги тиббий хизматни ташкил этиш, шифокорлар ва ўрта тиббиёт ходимларининг вазифа ва функциялари тўлиқ кўриб чиқилиб, «Оилавий шифокор», «Тиббиёт бригадалари» ва «Тиббий харита» тизими жорий этиладиган бўлди.
Бундан ташқари 2021 йил 1 апрелга қадар белгилангани ҳудудларда электрон «тиббий харита» шакллантирилади. 2021 йилда туманда 3 та оилавий шифокор пункти ташкил этилади. Йиғилишда 2021 йилда шифокор пункти ва оилавий поликлиникаларнинг рейтингини аниқлаш тизими жорий этилиб, юқори ўринларни эгаллаган 3 та тиббиёт муассасаси маҳаллий бюджетдан мукофотланиши таъкидланди.
Шунингдек, йиғилишда тиббий муассасаларни шифокорлар билан таъминлаш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини ҳамда тўғри ва соғлом овқатланишни тарғиб қилиш ҳақидаги масалалар ҳам муҳокама этилди. Йиғилишда муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланди.

Фориш туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар