Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » ТАДБИРКОРЛАРНИ ТЕКШИРИШНИНГ АМАЛДАГИ ТАРТИБИ БЕКОР ҚИЛИНДИ

ТАДБИРКОРЛАРНИ ТЕКШИРИШНИНГ АМАЛДАГИ ТАРТИБИ БЕКОР ҚИЛИНДИ

24 ноябрь 2020 йил
39
0

“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун Президентимиз томонидан имзоланди.
Қонун билан 10 та қонун ва 2 та кодекс талаблари солиқ кодексига мослаштирилди. Хусусан, «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги қонунга ўзгартириш киритилиб, тадбиркорларни текширишнинг амалдаги тартиби бекор қилиниб, солиқ кодексига мослаштирилди. Энди тадбиркорларни текшириш «хавфни таҳлил этиш» тизими натижалари асосида амалга оширилади. Бундан буён солиқларнинг камерал текширувидан бошқа барча текширишлар электрон тизимда рўйхатга олинади.
Текширишларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатга олмасдан ўтказилган текширувлар қонунга хилофдир. Ўтказилган текширувлар натижалари назорат қилувчи органлар томонидан текширувлар тугатилгандан кейин уч кун ичида текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимига киритилади.

Шерзод ЭРМАТОВ, туман адлия бўлими бошлиғи.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар