Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » Фориш туманида соғлом турмуш тарзи кенг тадбиқ этилиб, оммавий спорт янада ривожланади

Фориш туманида соғлом турмуш тарзи кенг тадбиқ этилиб, оммавий спорт янада ривожланади

23 ноябрь 2020 йил
77
0

Туман ҳокими «Туманда соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»қарор қабул қилди.
Қарорда ҳар бир оила, мактабгача, умумтаълим ва ўрта махсус таълим муассасаларида ҳамда барча ташкилотларда жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан шуғулланишга шарт-шароит яратиш белгиланган. Оммавий спортни ривожлантириш бўйича меҳнат жамоалари, маҳаллаларда спорт мусобақалари мунтазам равишда ташкил этилиб борилади.
Бундан ташқари аҳоли турли гуруҳларининг соғлом овқатланишга бўлган эҳтиёжларини қондиришни таъминлайдиган шарт-шароитлар яратиш, таркибида туз, қанд ва ёғ миқдори кўп бўлган ҳамда хамирли таом ва ширинликларни, нон маҳсулотларини истеъмол қилишни қисқартириш, зарарли одатларни, хусусан, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини истеъмол қилишдан воз кечиш йўли билан касалликка чалиниш, ортиқча вазн ҳолатлари (семизлик) ва бевақт вафот этишни камайтириш кўзда тутилган.

2021 йил 1 январдан туман марказида пиёдалар ва велосипедларда юриш учун «Саломатлик йўлаклари» қуриш бошланади. Ушбу йўлакларни 2021 йилнинг май ойида тугатиш белгиланган.
Туманда фахрийлар ўртасида оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда – юриш, югириш, мини футбол, велоспорт, бадминтон, стритбол, «WORKUT» (маҳалла ва кўча фитнеси) спортнинг устувор турлари этиб белгиланди.
2021 йил 1 январдан барча давлат органлари ва ташкилотларида соғлом турмуш тарзи ва оммавий спортни ривожлантириш мақсадида меҳнат жамоаларида фаолият юритаётган ходимга «Спорт тарғиботчиси» қўшимча вазифаси юкланиб, унга базавий лавозим маошига 20 фоиз миқдорида устама белгилаш йўлга қўйилади. Ҳар шанба соат 14:00 дан кейин ходимлар ва уларнинг оила аъзолари ўртасида югириш, стритбол, футбол, бадминтон, волейбол, баскетбол, стол тенниси, сузиш ва бошқа спорт турлари бўйича оммавий спорт мусобақалари ташкил этилади. Бунда, мусобақалар байрамона руҳда «шоу» кўринишида ўтказилиб, ғолиблар рағбатлантириб борилади.
Туман ҳокимининг қарори билан туманда соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш бўйича «Йўл харитаси» ҳам тасдиқланди.

Фориш туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар