Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » БАЙРОҚ ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН КУН МУНОСАБАТИ БИЛАН МАРАФОН ЎТКАЗИЛДИ

БАЙРОҚ ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН КУН МУНОСАБАТИ БИЛАН МАРАФОН ЎТКАЗИЛДИ

18 ноябрь 2020 йил
45
0

Туман маънавият-тарғибот маркази, туман маданият бўлими ҳамда ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ҳамда халқ таълими бўлими томонидан «Байроғимиз – фахримиз, ғуруримиз» шиори отида марафон ташкил этилди.

Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 29 йиллигини кенг нишонлаш, давлат рамзларига нисбатан ҳурмат туйғуларини янада юксалтириш, муҳтарам Президентимиз томонидан илгари сурилган «Бешта муҳим ташаббус» доирасида ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ҳамда пиёда юришни оммалаштириш мақсадида ўтказилди.

– Ушбу тадбирнинг давлатимиз байроғи қабул қилинган кун муносабати билан ўтказилаётганининг аҳамияти катта. Зеро, мустақиллигимиз, миллий ғуруримиз тимсоли бўлган ушбу давлат рамзи ҳар биримизни юксак марралар сари руҳлантиради, – дейди 5-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Фарангиз Саъдуллаева.
Тадбирда аъло ўқиш ва жамоат ишларида фаол иштирок этаётган 12-умумтаълим мактаби ўқувчилари Кумуш Амирова, Аслбек Мамасолиев, 15-умумтаълим мактаби ўқувчиси Малика Назарова, 7-умумтаълим мактаби ўқувчиси Меҳрибон Юсупова, 1-умумтаълим мактаби ўқувчиси Султонбек Саидов, 55-умумтаълим мактаби ўқувчиси Шаҳризода Исматуллаева ва 23-умумтаълим мактаби ўқувчиси Хумора Акрамоваларга туман маънавият-тарғибот марказининг ташаккурномаси ҳамда ҳамкор ташкилотларнинг эсдалик совғалари топширилди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар