Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИ

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИ

27 октябрь 2020 йил
47
0

Халқ депутатлари Фориш туман Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Сессияни туман ҳокими Абдивали Мустанов бошқариб борди.

Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мамлакатимиз таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони лойиҳаси муҳокамаси ва унга қўшимча киритиладиган таклифлар ҳақидаги масала муҳокама этилди.
Сессияда кун тартибидаги ушбу масала юзасидан туман халқ таълими бўлими мудири Насиббек Норбеков ахборот берди.
– Мазкур фармон лойиҳасининг халқ депутатлари маҳаллий кенгашларида кенг жамоатчилик, маҳалла фаоллари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари, умуман олганда аҳолининг барча қатламларини жалб этган ҳолда муҳокамага қўйилиши белгиланган, – деди маърузачи ўз сўзида. Шунинг учун ҳам бу борада тумандаги барча фаолларни жалб этган ҳолда, Президентимиз фармони бўйича барча ўз таклиф мулоҳазаларини билдиришлари керак бўлади.
Сессияда депутатлардан Собир Ваққосов, Бобомурод Гулмуродзода ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.
Сессияда муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар