Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » «МЕҲМОН УЙЛАРИ» САЙЁҲЛАРГА МУНТАЗИР

«МЕҲМОН УЙЛАРИ» САЙЁҲЛАРГА МУНТАЗИР

20 октябрь 2020 йил
71
0

Тумандаги «Ўхум», Порашт қишлоқлари чет элдан энг кўп экотуризм ихлосмандлари ташриф буюраётган қишлоқлардан. Бу қишлоқларнинг тоза ҳавоси, сўлим табиати ҳар қандай кишини ўзига мафтун этади. Шу боис бу қишлоқларда чет элдан ташриф буюрадиган экотуризм ихлосмандлари учун 12 та меҳмон уйлари ташкил этилган.
Ана шундай «меҳмон уйлар»дан бири Порашт қишлоғидаги Нурмуҳаммад Шавқиев хонадонидир. – Чет элдан ташриф буюрадиган экотуризм ихлосмандларига хизмат кўрсатиш мақсадида «Sarbon trevel Centre» оилавий корхонасини ташкил этганмиз, – дейди хонадон эгаси Нурмуҳаммад Шавқиев. – Ўтган йили АҚШ, Франция ва Германиядан ташриф буюрган 25 нафар экотуризм ихлосмандларига хизмат кўрсатдик. Сайҳлр кўпроқ ўзбек ва тожик халқининг миллий урф-одат ва анъаналари билан қизиқишади. «Меҳмон уйимиз» 25 нафар сайёҳни қабул қилишга мўлжалланган. Ўзим инглиз тилини ўрганганман. Сайёҳларга таржимонлик қиламан. Бундан ташқари 13-умумтаълим мактаби инглиз тили фани ўқитувчисини ҳам шартнома асосида таржимонликка қабул қилганмиз.
– Чет элдан ташриф буюраётган экотуризм ихлосмандларига қишлоғимиз табиати ёқиб қолган. Улар отда ёки эшакда айланишни, қишлоқ аҳолисининг қўй-эчкиларини тоққа ҳайдаб чиқишни, ўчоққа ўт ёқиб, овқат пиширишни хуш кўришади. Экотуризм ихлосмандларининг истагига кўра Айдаркўл сув ҳавзасига ҳам олиб бориб, айлантириб келамиз. Улар қармоқда балиқ ушлаб, чўл табиатини томоша қилишади. Кетаётганда эса бу ерларга яна келишларини айтиб, хайрлашишади.
Бу йилги пандемия туризм соҳасига ҳам ўз салбий таъсирини кўрсатмоқда. Тумандаги барча «меҳмон уйлари» сайёҳларга мунтазир.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар