Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » ПРЕЗИДЕНТИМИЗ МАЪРУЗАСИГА БАҒИШЛАНГАН ДАВРА СУҲБАТИ

ПРЕЗИДЕНТИМИЗ МАЪРУЗАСИГА БАҒИШЛАНГАН ДАВРА СУҲБАТИ

15 октябрь 2020 йил
8
0

Фориш тоғ полигонидаги ҳарбий қисмда Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи вилоят кенгаши ташаббуси билан «Ўзбекистон Республикаси Президентининг БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги ташаббуслари» мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Унда вилоят Ёзувчилар уюшмасининг раҳбари, шоира Меҳрибон Абдураҳмонова, республика маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлимининг раҳбари Иқболой Умаровалар иштирок этишди. Тадбирда БМТ сессиясида Юртбошимизнинг илк марта халқаро минбарда ўзбек тилида нутқ сўзлаганлиги, бу юртдошларимизда ғурур ва фахр туйғусини уйғотгани таъкидланди.

Давлатимиз раҳбарининг нутқида бутун дунё ҳамжамияти учун муҳим ва долзарб ҳисобланган пандемия муаммоси, ёшларнинг ҳуқуқлари, парламентлар ролини кўтариш сингари долзарб масалалар илгари сурилганлиги эътироф этилди. Бу билан Ўзбекистоннинг ҳозирги мураккаб вазиятда бутун дунё халқларининг ҳамжиҳатлиги ва фаровонлиги йўлида муҳим ҳаракат олиб бораётганлиги қайд этилди.
Тадбирда барча устоз ва мураббийларга илиқ тилаклар билдирилди. Давра суҳбатида Фориш туман халқ таълими бўлимига қарашли 20-умумтаълим мактабининг 150 нафар ўқувчилари ҳам қатнашишди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар