Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » ҚИЗ БОЛА ҲАЁТ ГУЛИ

ҚИЗ БОЛА ҲАЁТ ГУЛИ

13 октябрь 2020 йил
11
0

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 2011 йил 19 декабрдаги резолюциясига асосан 11 октябрь – Халқаро қизлар куни деб эълон қилинган.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо давлатлар, халқаро ташкилотлар, фуқаролик жамиятининг турли тузилмаларига ушбу куни кенг миқёсда нишонлаш, шунингдк, бутун дунёдаги қизларнинг ҳаёт тарзи, яшаш шароитлари, ҳуқуқ ва эркинликлари билан боғлиқ ҳолатларни ўрганиш тавсия этилган.
Халқаро қизлар куни муносабати билан туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан Э.Камолов номли маҳалла ҳудудидаги 33-умумтаълим мактабида “Қиз бола ҳаёт гули” деб номланган тадбир ташкил этилди. Тадбирда қизлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, улар учун яратилаётган шарт-шароит ва имкониятлар, қизларни турмушга тайёрлаш, улар ўртасида кийиниш маданиятига эътибор бериш ҳамда қизлар ўртасидаги миллий менталитетимизга мос келмайдиган хатти-ҳаракатлар ҳақида батафсил сўз юритилди.

Тадбир иштирокчилари томонидан берилган саволларга батафсил жавоблар қайтарилди. Билдирилган барча фикр-мулоҳазалар юзасидан атрофлича ўртоқлашилди.

Гавҳар БЕРКИНОВА,
туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш

бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар