Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » Фориш туманида 196 нафар ўқувчига мўлжалланган касб-ҳунар мактаби иш бошлади

Фориш туманида 196 нафар ўқувчига мўлжалланган касб-ҳунар мактаби иш бошлади

14 октябрь 2020 йил
13
0

Маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи негизида касб-ҳунар мактаби ташкил этилди. Айни кунда Фориш касб-ҳунар мактабига 5 та йўналиш бўйича 196 нафар 9-синф битирувчилари ўқишга қабул қилинган.

Ўқувчилар икки йил давомида автомобилларни юриш қисмига хизмат кўрсатиш чилангари, ўрмончилик ва кўкаламзорлаштириш лаборанти, қишлоқ хўжалик техникаларини таъмирлаш чилангари, тикувчилик ҳамда ўсимликлар ҳимояси лаборанти мутахассисликлари бўйича таҳсил оладилар.

Касб-ҳунар мактаби биноси ва синфхоналар қайта таъмирланиб, инновацион хоналар тўлиқ янги технологиялар билан жиҳозланган. Ўқувчилар учун барча шароитларга эга ётоқхона, ошхона, ахборот ресурс маркази ва спорт зал фаолияти йўлга қўйилган.

Фориш тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар