Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » ТУМАНДА ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТГАН КОРХОНА ВА ТАШКИЛОТЛАР СОНИ ТАҲЛИЛИ

ТУМАНДА ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТГАН КОРХОНА ВА ТАШКИЛОТЛАР СОНИ ТАҲЛИЛИ

25 сентябрь 2020 йил
44
0

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2016 йил 28 октябрдаги қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан мамлакатимизда қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш ва тадбиркорликни жадал ривожлантириш борасида қатор ижобий ўзгаришлар амалга оширилмоқда.
Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш борасида ҳам қонунчиликда муҳим қарорлар қабул қилиниб, давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишни автоматлаштирилган тизими босқичма-босқич ишлаб чиқилиб, амалиётга тадбиқ қилинмоқда. Бу эса аҳоли ҳамда хорижий сармоядорларнинг ўз шахсий бизнесини йўлга қўйиш ва ривожлантириш учун муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.
2020 йил 1 сентябрь ҳолатига кўра туманда рўйхатдан ўтган кичик корхона ва микрофирмаларнинг сони 1210 тани ташкил қилган. Бу кўрсаткич 2019 йил 1 сентябрь ҳолатига қараганда 20,0 фоизга ошган. Фаолият кўрсатаётган кичик корхона ва микрофирмаларнинг сони 1180 тани ташкил қилган.
Кичик корхона ва микрофирмалар сони динамикаси, бирликда
(фермер ва деҳқон хўжаликларсиз)

Рўйхатдан ўтган
Фаолият кўрсатаётган
Фаолият кўрсатмаётган
Янги ташкил этилган

Иқтисодий фаолият турлари кесимида фаолият кўрсатаётган жами 1180 та
кичик корхона ва микрофирмаларнинг 675 таси (57,2 фоиз) – қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида, 164 таси (13,9 %) – савдода, 148 таси (12,5 %) – саноатда, 64 таси (5,4 %) – қурилишда, 44 таси (3,7 %) – яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида, 10 таси (0,8 %) – ахборот ва алоқа соҳасида, 8 таси (0,7 %) – ташиш ва сақлашда, 5 таси (0,4 %) – соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатишда, шунингдек 62 таси (5,4 %) – бошқа фаолият турлари ҳиссаларига тўғри келади.
2020 йил январь – август ойида 196 та кичик корхона ва микрофирмалар
янги ташкил этилган. Бу эса 2019 йилнинг шу даврига нисбатан қараганда 11 тага кўпдир. Иқтисодий фаолият турлари кесимида эса энг кўпи қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида (90 та), савдода (53 та), саноатда (27 та) ва қурилишда (8 та) ташкил этилган. Энг кам эса ахборот ва алоқада (1 та), соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатишда (2 та), яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида (6 та) ҳамда бошқа турларда (9 та) ташкил этилган.

ТУМАН СТАТИСТИКА БЎЛИМИ МАЪМУРИЯТИ.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар