Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » ҲЕЧ КИМ АҲОЛИНИ ИЧИБ ТУРГАН СУВИНИ ТОРТИБ ОЛМОҚЧИ ЭМАС

ҲЕЧ КИМ АҲОЛИНИ ИЧИБ ТУРГАН СУВИНИ ТОРТИБ ОЛМОҚЧИ ЭМАС

21 сентябрь 2020 йил
56
0

Ижтимоий тармоқларда “Аҳоли ичиб турган сувини тортиб олмоқчи. Талабимиз – тадбиркор бемалол ишбилармонлигини қилсин, аммо халқ азалдан сув ичиб келган булоққа тегмасин” деб номланган хабар тарқалди. Ушбу хабарда “Сайёд” маҳалласи Каттабоғдон қишлоғидаги бир гуруҳ аҳолининг қишлоқдаги булоқ сувини тадбиркор тортиб олаётгани баён этилган.
Қишлоқдаги ушбу булоқ яратганнинг тақдим этган табиат иноъмидир. Тош орасидан сизиб чиқаётган 2 та булоқ суви катта сой бўйлаб шарқираб оқиб ётибди.
Ижтимоий тармоқларда ушбу хабар тарқалгандан кейин ўрганиш ишлари олиб борилди. Маълум бўлишича, ушбу булоқ ёнида тадбиркор Ботир Каримов сувнинг бир қисмидангина фойдаланиб, сув қадоқлаш корхонаси қурмоқчи экан. Унинг мақсади туманнинг ичимлик суви кам бўлган қисмига қадоқланган ичимлик суви етказиб бериш.
Айни кунда булоқ атрофи хароба ҳолда, тош билан эгирилган. Қишлоқдаги бир неча оила темир қувурлар орқали шу булоқ сувидан хонадонларига тортиб олишган. Аслида шулар қишлоқ аҳолисини гиж-гижлаб, тадбиркорга сувдан бермасликка ҳаракат қилишмоқда. Тадбиркор корхона очиб иш ўрни яратаман деса-ю айрим фуқароларимиз тадбиркорнинг йўлига тўсиқ бўлса. Бу ҳолда қачон биримиз икки бўлади. Булоқ суви бу тўрт-бешта одамники эмас, балки умум фойдаланадиган табиат неъмати.
- Ҳозирги кўриб турган сувингиз, бу булоқ сувининг энг тортилган палласидаги сув, - дейди тадбиркор Ботир Каримов. Қиш, кўклам, ёз ойларида бу ердан ҳозиргидан бир неча баробар кўп сув оқиб чиқади. Мен бу ерда 500 миллион сўмдан зиёд инвеститция маблағи сарфлаб, сув қадоқлаш корхонасини қурмоқчи эдим. Мақсадим туманнинг ичимлик суви кам бўлган худудларидаги аҳолига қадоқланган ичимлик суви етказиб бериш. Ҳамда булоқ атрофини ободонлаштириш.
Лойиҳага кўра корхона булоқ сувидан бир соатда 300 литр, саккиз соатлик иш фаолияти давомида эса 2.4 тонна сув қадоқлайди. Бу булоқдан оқиб чиқаётган сувнинг ўндан бири ҳам эмас. Бундан ташқари корхонанинг бунёд этилиши ҳисобига қишлоққа олиб келувчи йўл текисланади, атроф ободонлаштирилади. Шу қишлоқнинг ўн нафар ёшлари доимий иш билан банд бўлади.
Қишлоқ аҳолиси ҳозиргача қандай тартибда сув ичиб, шу сувдан томорқасини суғораётган бўлса ўша ҳолича давом этаверади. Аҳолини эҳтиёжидан ортган сув шундоқ ҳам ўз ҳолича оқиб, исроф бўлиб кетяпти-ку. Корхона бор йўғи 20 сотих жойда бунёд этилади.
Бугун Муҳтарам Президентимиз битта иш ўрни яратган тадбиркорни бошимда кўтараман деб турганда, тадбиркор корхона очиб, иш ўрни яратаман деса-ю, ўз шахсий манфаатини ўйлаган айрим юртдошларимиз ҳамқишлоқларини гиж-гижлаб тўсиқ бўлиб турса, бунга нима дейсиз!?
Тадбиркорлик бу аввало иш ўрни. Тадбиркорнинг ўзига ҳам, халққа ҳам, давлатга ҳам даромад. Мамлакатимиз иқтисодини, халқимиз турмуш фаровонлигини юксалтиришнинг ягона йўли ҳам шу. Шундай экан, ҳар биримиз тадбиркорни қўллаб қувватлаб, унга кўмакдош бўлишимиз керак.

Фориш туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар