Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » БУГУН ТУМАНДАГИ 10 ТА УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИДА ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИ БОШЛАНДИ

БУГУН ТУМАНДАГИ 10 ТА УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИДА ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИ БОШЛАНДИ

15 сентябрь 2020 йил
18
0

Олти ойлик танафусдан кейин бугун 10 та умумтаълим мактабларида 2020 – 2021 янги ўқув йили бошланди.

Тумандаги 1, 2, 12, 15, 17, 19, 25, 27, 30, 35 -умумтаълим мактаблари ўқувчилари янги ўқув йилини бошлаб беришди.
Янги ўқув йили олдидан тумандаги 64 та умумтаълим мактабларининг 1660 нафар ўқитувчилари тест топшириб, коронавирус инфекциясига қарши текширувдан ўтдилар. Уларнинг 26 нафарида коронавирус инфекцияси аниқланди. Таълим муассасаларининг тайёргарлигига қараб бошқа мактаблар ҳам босқичма-босқич янги ўқув йилига киришади.
Бу йил мактаб остонасига илк қадам қўяётган 1582 нафар ўғил-қизларга «Президент совғаси» топширилади.
Туманимиздаги барча умумтаълим мактабларида янги 2020 – 2021 янги ўқув йилига ҳар томонлама пухта тараддуд кўрилди Янги ўқув йили олдидан бюджет маблағлари ҳисобидан 11 та умумтаълим мактаблари жорий таъмирланди, 700 миллион сўм эвазига 21-умумтаълим мактаби биноси капитал реконструкция қилинди.

Янги ўқув йилини бошлаган умумтаълим мактабларида дарслар карантин қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда олиб борилмоқда. Керакли ҳимоя воситалари ва антисептик воситалар билан таъминланган.

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар