Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » ХОТИН-ҚИЗЛАР САЛОМАТЛИГИ ДОИМ ЭЪТИБОРДА

ХОТИН-ҚИЗЛАР САЛОМАТЛИГИ ДОИМ ЭЪТИБОРДА

10 сентябрь 2020 йил
11
0

Аёл муқаддас. У миллатимиз яратувчиси, хонадонимиз чироғи. Юртимизда хотин-қизларни ижтимоий муҳофаза қилиш, улар саломатлигини назорат қилиб бориш устувор вазифа ҳисобланади. Боиси, соғлом онадан, соғлом фарзанд дунёга келади.
Вилоят «Соғлом авлод» хайрия жамоат фонди томонидан тумандаги «Хонбанди» ва «Учқулоч» маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилаётган хотин-қизлар учун тиббий кўрик ташкил этди. Жиззах шаҳридан ташриф буюрган ва туман марказий шифохонаси малакали шифокорлари кун давомида ушбу маҳаллада истиқомат қилаётган хотин-қизларни тиббий кўрикдан ўтказди. Тиббий кўрик давомида хотин-қизларда аниқланган касалликлар бўйича стационар ҳамда амбулатор тарзда даволанишга тавсиялар берилди.
Тиббий кўрик давомида «Соғлом авлод» хайрия жамоат фонди томонидан хотин-қизларга бепул дори-дармонлар тарқатилди.
Гавҳар БЕРКИНОВА,
туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар