Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » АЗИЗ ФОРИШЛИКЛАР, ҚЎШИМЧА ДАРОМАД ИМКОНИЯТДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИНГ!

АЗИЗ ФОРИШЛИКЛАР, ҚЎШИМЧА ДАРОМАД ИМКОНИЯТДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИНГ!

10 сентябрь 2020 йил
24
0

Пахта теримида фаол қатнашиб, даромадингизни янада оширинг!
Вилоятимизнинг Зафаробод тумани ҳудудида жойлашган фермер хўжаликлари томонидан қуйидагилар таклиф этилади:
- зарур иш стажига эга бўлади;
- 1 килограмм пахта учун биринчи теримда 1000, иккинчи теримда 1400 сўмдан иш ҳақи тўланади;
- 1 кунда 50 килограммдан ортиқ пахта терган теримчига қўшимча 1 литр, 100 килограммдан ортиқ пахта терган теримчиларга 2 литр ўсимлик ёғи берилади;
- 1 ҳафта давомида 1 тонна пахта терган теримчига қимматбаҳо совғалар тақдим этилади;
- бундан ташқари пахта теримига кўнгилли бўлиб бораётганларга олдиндан 500 минг сўмдан пул тўлаб берилади;
- теримчилар дала шароитида 2 маҳал иссиқ овқат ва бепул транспорт, тиббий хизмат билан таъминланади.
Теримда қатнашиш истагида бўлган фуқаролар ўзлари истиқомат қилаётган фуқаролар йиғини масъулларига ҳар куни мурожаат қилишлари мумкин.
Сиз ихтиёрий равишда пахта йиғим-теримида қатнашиб, даромад топишни истасангиз, ўзингиз яшаётган ҳудуддаги маҳалла фуқаролар йиғини раисига учраб, маҳалла, Бандликка кўмаклашиш маркази ва фермер хўжалиги билан уч томонлама шартнома тузишингиз керак бўлади.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар