Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » ТАБИАТ ҚЎРИҚЧИЛАРИ МАЪМУРИЙ БИНОСИ ТАЪМИРЛАНДИ

ТАБИАТ ҚЎРИҚЧИЛАРИ МАЪМУРИЙ БИНОСИ ТАЪМИРЛАНДИ

03 сентябрь 2020 йил
74
0

Туманимизда 1975 йилда ноёб табиий мажмуаларни, Нурота тоғ тизмасининг ҳайвонот ва ўсимликлар оламини ҳимоя қилиш мақсадида Нурота давлат қўриқхонаси ташкил этилди. Нурота давлат қўриқхонаси қўшни Навоий ва Самарқанд вилоятлари билан чегарадош бўлиб, умумий ер майдони 17752 гектарни ташкил этади.
Туман марказидаги «Ўзбекистон» маҳалласида жойлашган Нурота давлат қўриқхонаси маъмурий биноси анча таъмирталаб бўлиб қолганди. Шу боис маъмурий бино капитал таъмирланди.
Мустақиллигимизнинг 29 йиллиги нишонланаётган кун арафасида таъмирдан чиқарилган Нурота давлат қўриқхонаси маъмурий биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда иштирок этган туман ҳокими Абдивали Мустанов, вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи Эркин Холматов ва бошқалар мамлакатимизда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш борасида амалга оширилаётган ишларга алоҳида тўхталдилар.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар