Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » ДАЛАДАН АҲОЛИ БАЙРАМ ДАСТУРХОНИГА

ДАЛАДАН АҲОЛИ БАЙРАМ ДАСТУРХОНИГА

29 август 2020 йил
51
0

Байрамларни оила билан бирга тўкин дастурхон атрофида нишонлашга нима етсин?! Албатта, бундай кезларда барчани бозорлардаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархи ва сифати қизиқтириши табиий.
Деҳқон-у соҳибкорларимиз бу йил ҳар қачонгидан ҳам кўп қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштиришди. Қолаверса, бозорларда, савдо дўконларида сотилаётган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари гўштни ҳисобга олмаганда, ўтган йилдагидан анча арзон. Фермерлар, деҳқон хўжаликлари, томорқа ер эгалари туманимиз заминида етиштирилган, қишлоқ хўжалиги кооперативлари эса ўзлари етиштирган озиқ-овқат маҳсулотларини даладан узиб, аҳолининг байрам дастурхонига тортиқ қилишяпти.
Туман марказидаги “Фориш деҳқон бозори” масъулияти чекланган жамияти жамоаси аҳолига сифатли ва арзон маҳсулот етказиб бериш борасида тадбиркорлар, фермерлар, томорқа ер эгалари, қишлоқ хўжалик кооперативлари билан яқиндан алоқа ўрнатиб, уларнинг маҳсулотларини ўз вақтида сотилиши учун барча шарт-шароитларни яратиб беришган.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар