Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » Фориш туманида янги маиший хизмат шохобчаси фойдаланишга топширилди

Фориш туманида янги маиший хизмат шохобчаси фойдаланишга топширилди

08 февраль 2019 йил
157
0

Фориш тумани «Учма» маҳалласида яшовчи Фазлиддин Мўминов мамлакатимизда тадбиркорларга яратилган қулайлик ва имкониятлардан самарали фойдаланиб, ўзини ҳам, маҳалла ёшларини ҳам иш билан таъминлаётган тадбиркорлардан.

У бир неча йилдан буён «Фазлиддин Бизнес Кафолат» масъулияти чекланган жамиятни ташкил этиб, фаолият юритяпти.

Яқинда у маҳаллада яна бир хайрли ишни якунига етазди. Ўз маблағидан 181 миллион ва ТИФ «Миллий банк»нинг 85 миллион кредит маблағи эвазига маҳаллада 9 хонадан иборат маиший хизмат шохобчасини қуриб, ишга туширди.

Ушбу маиший шохобчанинг бир хонасида маҳалладошлар учун метал профилдан «Аkfа» эшик ва деразалар ясаш цехи ҳам ташкил этиб, ҳамқишлоқлари учун қулай имконият яратди.

Шохобчанинг қолган хоналари савдо дўкони, сартарошхона, тикувчилик цехи, гўзаллик салони каби маиший хизмат турлари учун мўлжалланган. Фазлиддин Мўминов маҳаллада ҳаммом биноси ҳам бунёд этди. Айни кунда ҳаммом биносида сўнгги пардозлаш ишлари ниҳоясига етказиляпти.

Рашид КАРИМОВ

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар