Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » ЭЗГУЛИК УЛАШИЛАДИГАН КУН

ЭЗГУЛИК УЛАШИЛАДИГАН КУН

30 июль 2020 йил
12
0

Бугун барчамиз Қурбон ҳайитига пешвоз чиқяпмиз. Мамлакатимиз мустақиллиги шарофати билан Рамазон ва Қурбон ҳайити умумхалқ байрами сифатида нишонланиши, дин ва маънавият соҳаларида ҳам юксак ислоҳотлар амалга оширилаётгани қалбларимизга беқиёс севинч бағишлайди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг муборак Қурбон ҳайитини карантин қоидаларига амал қилган ҳолда нишонлаш юзасидан қабул қилган қарорини халқимиз катта хурсандчилик билан кутиб олди.
Бугун 30 июль Қурбон ҳайити байрами муносабати билан туман ҳокимлиги ҳамда “Эзгу ният” жамоат фонди ташаббуси билан туман ҳокими Абдивали Мустанов, туман прокурори Мирзараҳим Отақулов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги халқ қабулхонаси мудири Достон Жонадилов, туман экология ва атроф-муҳитни ҳимоя қилиш давлат инспекцияси раҳбари Қобил Хидировлар «Хонбанди» маҳалласидаги тўққиз қаватли уйда истиқомат қилаётган ногиронлар холидан хабар олиб, уларга ҳайитликлар улашди. Улар билан ўтказилган суҳбатда айни кунда туманда коронавирус инфекцияси тарқилишига қарши кураш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўзлаб берди.
Шунингдек, байрам муносабати билан туманда истиқомат қилаётган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, меҳнат фахрийлари, ёлғиз кексалар ҳамда ўзгалар кўмагига муҳтож кишилар холидан ҳам хабар олиниб, уларга ҳам ҳомийларнинг ҳайитлик совғалари тарқатилди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

МУАММО ҲАЛ ЭТИЛДИ
20 июль 2020, Понедельник
МУАММО ҲАЛ ЭТИЛДИ
САХОВАТ ВА КЎМАК
23 май 2020, Суббота
САХОВАТ ВА КЎМАК
РАМАЗОН ҚАЛБЛАРНИ БИРЛАШТИРАДИ
28 апрель 2020, Вторник
РАМАЗОН ҚАЛБЛАРНИ БИРЛАШТИРАДИ
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар