Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » КЎЧАТЛАРНИ СУҒОРИШ ҲАФТАЛИГИ ДОИРАСИДА

КЎЧАТЛАРНИ СУҒОРИШ ҲАФТАЛИГИ ДОИРАСИДА

30 июль 2020 йил
17
0

Бугун 30 август куни «Хонбанди» маҳалласида «Кўчатларни суғориш ҳафталиги» доирасида маҳалла ҳудудидаги дарахтларни суғориш тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда маҳллада яшовчи кекса-ю ёш, маҳаллада фаолият юритаётган тадбиркорлар, корхона, ташкилот, муассасалар ходимлари карантин қоидаларига амал қилган ҳолда кўнгилли бўлиб чиқиб, дарахтларни суғориш ишларида фаол иштрок этишди.
Аҳоли кучи билан маҳалла ҳудудидаги 250 тупдан зиёд дарахтлар суғорилди.
– Ҳафталик доирасида дарахтларни суғориш тадбирлари туманимизнинг барча маҳаллаларида амалга оширилмоқда, – дейди туман экология ва атроф-муҳитни ҳимоя қилиш давлат инспекцияси раҳбари Қобил Хидиров. – Бундай тадбирлар аҳоли, айниқса, ёшларда она табиатга меҳр уйғотиш, уни кўз қорачиғидек асраб-авайлашда муҳим аҳамият касб этади.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар