Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » КАРАНТИН ҚОИДАЛАРИНИ БУЗГАНЛАРГА 15 СУТКА ҚАМОҚ ЖАЗОСИ ТАЙИНЛАНДИ

КАРАНТИН ҚОИДАЛАРИНИ БУЗГАНЛАРГА 15 СУТКА ҚАМОҚ ЖАЗОСИ ТАЙИНЛАНДИ

30 июль 2020 йил
8
0

Бугун мамлакатимизда коронавирус инфекциясининг тарқалиши билан боғлиқ вазият ҳамон мураккаблигича қолмоқда.

Касалланиш ҳолатлари кундан-кун ортиб боряпти. Мамлакатимизда карантин эълон қилингандан буён юздан зиёд юртдошларимизни COVID-19 кассаллиги орамиздан олиб кетди. Вазият ўта мураккаблиги инобатга олиниб, мамлакатимизда жорий йилнинг 15 августига қадар карантин муддати узайтирилди.
Бугун коронавирус инфекцияси билан боғлиқ вазият мураккаб бўлиб туришига қарамасдан, айрим фуқароларимиз томонидан карантин қоидаларини қўпол равишда бузиш ҳолатлари учрамоқда.
Жумладан, 1991 йилда туғилган К.Қурбонов ва 1989 йилда Ш.Қурбоновлар туман маркази Боғдон шаҳарчасида ниқобсиз юриб, фуқаро Н.Халимовани жамоат жойида уятли сўзлар билан ҳақоратлагани сабабли туман ИИБ ходимлари томонидан тегишли тартибда маъмурий баённома тузишган.
Ҳуқуқбузарлар К.Қурбонов ва Ш.Қурбоновларнинг айблари, дастлабки суриштирув ва суд жараёнида ўз айбларига иқрорлик билдириб берган кўрсатувларидан ташқари, маъмурий ишда мавжуд бошқа далиллар билан ўз исботини топди.
Суд ҳуқуқбузарлар К.Қурбонов ва Ш.Қурбоновларга нисбатан жазо тайинлашда, жабрланувчининг даъвоси борлиги, ҳуқуқбузарликнинг оғирлаштирувчи ва енгиллаштирувчи ҳолатларини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 34-моддасига асосан ҳар икковига ҳам 15 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинлади.

Элдор АБДУЛЛАЕВ,
туман маъмурий судининг раиси.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар