Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » ДАРАХТЛАРНИ СУҒОРИШ ҲАФТАЛИГИ

ДАРАХТЛАРНИ СУҒОРИШ ҲАФТАЛИГИ

29 июль 2020 йил
9
0

Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, «Мерос» хайрия фонди жамғармаси ҳамкорликда 2020 йил 28 июлдан 2 августга қадар дарахтларни суғориш ҳафталиги деб эълон қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жиззах вилоят халқ қабулхонаси, туман ҳокимлиги, туман экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш назорат соҳасидаги инспекцияси, туман ободонлаштириш бошқармаси ва тегишли мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда 2020 йил 29 июль куни тумандаги «Оқтепа» маҳалласи Тутак массивида ташкил этилган 16 гектардан иборат экобоғда кўкламда экилган кўчатларни суғориш тадбирлари амалга оширилди.
Ушбу тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жиззах вилоят халқ қабулхонаси мудири Байрамбек Узоқов, туман ҳокими Абдивали Мустанов ва бошқа мутасадди ташкилотлар раҳбарлари ва ходимлари иштирок этиб, янги экилган кўчатларни суғориш ишларида фаол иштирок этишди.
Тадбир мобайнида 1500 туп ҳар хил турдаги дарахт кўчатлари суғорилди.

Қобил ХИДИРОВ,
туман экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси бошлиғи.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар