Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » Фориш туман ҳокимлиги «Менинг юртим» телеканалида берилган «Қораабдол ота» маҳалласидаги муаммолар юзасидан муносабат билдирди

Фориш туман ҳокимлиги «Менинг юртим» телеканалида берилган «Қораабдол ота» маҳалласидаги муаммолар юзасидан муносабат билдирди

07 июль 2020 йил
50
0

«Қораабдол ота» маҳалласи Фориш туманининг энг чекка ҳудудларидан бири. Бу маҳаллада яшовчи аҳоли чорвачилик, деҳқончилик, боғдорчилик билан шуғулланади. Бу маҳаллада ғаллачилик ва чорвачилик билан шуғулланувчи 33 та фермер хўжаликлари фаолият кўрсатади.
4 Р 42 «Ғаллаорол - Қўйтош – Янгиқишлоқ» автомобил йўли давлат тасарруфидаги йўл бўлиб, Жиззах автомобил йўллардан фойдаланиш бошқармасига қарайди. 4 Р 42 «Ғаллаорол - Қўйтош – Янгиқишлоқ» автомобил йўлининг 52 километри Фориш тумани ҳудудидан ўтган. Шундан бироз қисми «Қораабдол ота» маҳалласи ҳудудидан ўтган.
2020 йил учун 4 Р 42 «Ғаллаорол - Қўйтош – Янгиқишлоқ» автомобил йўлининг 5 километр қисмига янгидан асфальт қоплама ётқизиш учун маблағ ажратилган. Айни кунда ушбу 5 километр таъмирланадиган қисмига 4166 тонна шебен ётқизилиб, 137,7 тонна битум маҳсулотлари тўкилиб, аралашма тайёрланди. Бундан ташқари йўлнинг 2651,6 м2 қопламадаги чуқурчалар таъмирланди. Эскирган 1 та йўл белгиси алмаштирилди. Йўл ёқасига 29 дона огоҳлантирувчи устунчалар ўрнатилди, 698 м3 қум-шағал аралашмаси билан нотекис жойлар текисланди.
Туманда 2020 йилга «Қораабдол ота» ва «Ўхум» маҳаллалари «Обод қишлоқ» дастурига киритилган. Дастур доирасида «Қораабдол ота» маҳалласида 100 дан зиёд эскирган ёғоч электр таянчларни бетон таянчларга алмаштириш, янгидан электр трансформаторлар ўрнатиш, Кўса – Чоғишмон қишлоқларини боғловчи ички автомобил йўлини таъмирлаш, маҳалладаги 68, 69-умумтаълим мактаблари ва бошқа ижтимоий соҳа объектларини таъмирлаш ва қўшимча бинолар қуриш, аҳолини тоза ичимлик сув билан таъминлашни яхшилаш каби вазифалар киритилган.
Карантин сабаб тумандаги бир қатор корхоналар, тадбиркорлик субъектлари ўз фаолиятини вақтинча тўхтатгани боис туман маҳаллий бюджетига маблағ тушуми камайиб кетди. Маблағ етишмовчилиги боис ушбу ишларни амалга ошириш кечикаяпти. Бу ҳақда туман ҳокими ўринбосари Фарруҳ Амиров ҳам ўз интервюсида батафсил маълумот берганди.
Мактабдаги камчиликлар ҳақида сўз юритадиган бўлсак, аввало ҳар бир ота-она мактабдаги таълим-тарбия жараёнини, фарзандининг юриш-туриши-ю, таълим тарбиясини мунтазам назорат қилиб боришлари керак. Қаерда жамоатчилик назорати бўлса ўша жойда иш самарали бўлади.

Фориш туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар