Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » МИЖОЗ БАНК УЧУН ЭМАС, БАНК МИЖОЗ УЧУН

МИЖОЗ БАНК УЧУН ЭМАС, БАНК МИЖОЗ УЧУН

07 июль 2020 йил
108
0

Сўнгги йилларда туманимиз аҳолисини тадбкиркорликка кенг жалб қилиш, оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш даромад манбаига эга бўлишига кўмаклашиш, айниқса, муҳтож оилаларнинг ҳунармандчилик, касаначилик, томорқаларидан унумли фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш билан боғлиқ лойиҳаларни имтиёзли шартларда молиялаштиришга алоҳида аҳамият қаратилмоқда.

Бу бежиз эмас, албатта. Чунки мазкур чора-тадбирлар натижасида одамлар бандлиги таъминланиб, пул топиш имконияти ошади. Оилалар ҳаёти яхшиланиб, камбағаллик деган тушунчага барҳам берилади.
Таъкидлаш жоизки, бу борадаги ишларни жадаллаштиришда Президентимизнинг 2019 йил 7 мартдаги «Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори муҳим ўрин тутмоқда. Унда аҳолининг даромад манбаини оширишга, хусусан, оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга ҳар томонлама кўмаклашиш ва мазкур йўналишдаги ишларни тизимли ташкил этишга доир вазифалар белгилаб берилган. Улар ижросини сифатли ва самарали таъминлаш мақсадида АТ «Агробанк» Фориш филиали ҳам даромад топишга ҳаракат қилган муайян меҳнат билан шуғулланиши ва фаолият турини кенгайтириш истагини билдирган аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектлари лойиҳаларини рўёбга чиқариш учун узоқ муддатли, имтиёзли фоиз ставкаларида кредитлар ажратиб келмоқда.

АТ «Агробанк» Фориш филиали айни кунда 486 нафар юридик, 17 мингдан зиёд жисмоний шахсларга банк хизмати кўрсатади. «Мижоз банк учун эмас, банк мижоз учун» деган тамойил жамоа аъзоларининг кундалик шиорига айланган. Жорий йилнинг ўтган беш ойи давомида «Ҳар бир оила – тадбиркор» давлат дастури доирасида 98 нафар жисмоний шахсларга 1595 миллион сўм ҳамда 42 нафар кам таъминланган оилаларга 528 миллион сўм кредит ажратилди. Натижада, туманда 98 нафар кишининг бандлиги таъминланди.
Аҳолига қулай ва сифатли хизмат кўрсатиш, хизмат кўрсатиш соҳасига рақамли технологиялар жорий этиш борасида ҳам тизимли ишлар олиб борилмоқда. Бу борада «Интернет-банкинг», «Агробанк мобайл», «Агробанк мобайл бизнес» ва бошқа хизмат турлари тақдим этилмоқда. Бу мижозларнинг анча вақтини тежамоқда. Бундан ташқари аҳолини нақд пул билан таъминлаш мақсадида «Фориш деҳқон бозори» ҳудудида 2 та банкомат ўрнатилган. Шу билан бирга, банк биносида аҳолидан барча турдаги тўловларни қабул қилиш мақсадида онлайн режимда ишловчи «Индокиоска»лар ташкил этилган.
Хулоса қилиб айтганда, аҳолини тадбкиркорликка кенг жалб этиш мақсадида қабул қилинган Президентимиз қарори бугунги кунда АТ «Агробанк» Фориш филиали учун асос бўлиб хизмат қилмоқда. Эътиборлиси, жорий йилдда бу борадаги ишлар кўлами янада кенгайтирилмоқда. Зеро, жамоа ҳар бир оилани тадбиркор қилиш орқали уларнинг ишбилармонлик қобилиятини юзага чиқариш, одамлар турмуш шароитини кўтаришга бел боғлаган.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар