Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » ЯНГИ ЗАМОНАВИЙ САВДО КОМПЛЕКСИ ИШГА ТУШДИ

ЯНГИ ЗАМОНАВИЙ САВДО КОМПЛЕКСИ ИШГА ТУШДИ

02 июль 2020 йил
80
0

Туманимиз маркази Боғдон шаҳарчаси кундан кун ўзгариб, замонавий қиёфа касб этиб келмоқда.

«Илғор ҳудуд» лойиҳаси доирасида янгидан янги бунёд этилиб, ишга туширилаётган биноларга савдо, маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари жойлаштирилаяпти. Ушбу биноларнинг барчаси замонавий архитектура ва шаҳарсозликнинг энг сўнгги янгиликларини ўзида мужассам этаётгани эътиборга молик.
Боғдон шаҳарчасининг «Боғдон» кўчасида «Алибобо» савдо мажмуаси қуриб битказилиб, фойдаланишга топширилди.

Бу савдо мажмуасида замон талабларига мос равишда хизмат кўрсатадиган супермаркет, ошхона, дорихона, маиший техника воситалари билан савдо қилувчи дўкон ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари жойлашган.
Савдо мажмуаси ҳовлисига ўрнатилган ҳар хил рангда товланувчи фаввора бу ерга ташриф буюрувчиларга ўзгача завқ бағишлайди. Фаввора атрофида бир зум ҳордиқ чиқарган киши кўнгли завққа тўлади.

Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар