Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95

ТУМАНДА БИРИНЧИ

02 июль 2020 йил
93
0

«Баландосмон» масъулияти чекланган жамияти жамоаси туманда биринчи бўлиб давлатга ғалла топшириш шартномавий режасини ортиғи билан уддаладилар.
Ўтган йили 250 гектар майдонга уруғ эккан жамоа аъзолари мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланишди. Шунинг эвазига ғалла майсалари юқори агротехника талаблари даражасида парвариш қилинди.
Жамоа аъзолари дон қабул қилиш корхонасига шартномадаги 150 тонна ўрнига 227 тонна сара дон топшириб, шартнома режасини 151 фоизга уддалашди. Бу режадагидан 76 тонна кўп демакдир.
Шунингдек, 112 гектар ерда ғалла етиштирган «Осиё Жиззах инвест» масъулияти чекланган жамияти ҳам шартномадаги 67,2 тонна ўнига 68,3 тонна ғалла топшириб, шартнома режасини 102 фоизга бажарди.
Ғалла парвариши борасида давлатимиз томонидан кўрсатилган эътибор ва кўмак муваффақиятнинг бош омили бўлди. Асосийси, доннинг харид нархи ошди. Бу ҳам меҳнатга бўлган муносабатни ўзгартирди. Пишиб етилган ҳосил нест-нобудсиз давлат хирмонларига етказилди.

Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар